locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Филаделфия» 26 сонияда учта гол уриб, NHL тарихидаги камёб натижани такрорлади

Мазкур кўрсаткич тарихдаги бешинчи энг тезкор натижа ҳисобланади.
Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Филаделфия» 26 сонияда учта гол уриб, NHL тарихидаги камёб натижани такрорлади
ФОТО: Getty Images

22–23 ноябрьга ўтар кечаси бўлиб ўтган NHL мунтазам мавсум учрашувида «Филаделфия Флайерс» ўз майдонида «Нью-Джерси Девилс»ни қабул қилди.

Ўйин мезбонларнинг 6:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Аммо энг қизиқ воқеа учрашувнинг ўзида эмас, балки илк даврада қайд этилган нойоб натижада бўлди.

Биринчи даврада «Филаделфия» хоккейчилари атиги 26 сония ичида кетма-кет учта шайба киритишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич NHL тарихидаги бешинчи энг тезкор натижа ҳисобланади.

Мазкур рекорддан тезроқ фақат қуйидаги жамоалар гол ургани қайд этилган:

«Бостон» — 20 сония (25 февраль 1971 йил)

«Чикаго» — 21 сония (23 март 1952 йил)

«Вашингтон» — 21 сония (23 ноябрь 1990 йил)

«Марунс» — 24 сония (15 март 1932 йил)

Бундан ташқари, «Квебек Нордикс» ҳам 1990 йил 27 январда 26 сонияда учта шайба киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг