Андижонда чим устида хоккей бўйича маҳорат дарси ташкил этилди
Тажрибали мураббийлар томонидан олиб борилди.
Фото: Спорт вазирлиги
Андижон вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида чим устида хоккей спорт тури бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. Мазкур машғулот ёш спортчилар маҳоратини ошириш, уларни замонавий усуллар асосида тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.
Маҳорат дарси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Фарғона филиали ходимлари кузатувида ўтказилиб, тажрибали мураббийлар томонидан олиб борилди. Машғулот давомида иштирокчиларга хоккей бўйича замонавий техника ва тактикалар, амалий кўникмалар чуқур ўргатилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист