locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Овечкин шайба урди ва Стэнли Кубоги бўйича янги рекорд ўрнатди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Александр Овечкин шайба урди ва Стэнли Кубоги бўйича янги рекорд ўрнатди
Расм: gettyimages.com Александр Овечкин

“Вашингтон Кэпиталз” клуби ҳужумчиси Александр Овечкин Стэнли Кубоги сериясининг учинчи ўйинида “Монреал Канадиенс”га қарши баҳсда (3:6) гол уриб, навбатдаги рекордини қайд этди. Энди 39 ёшли ҳужумчининг плей-офф баҳсларидаги шайбалари сони 75 тага етди. У Стэнли Кубоги тарихида бу натижага эришган илк россиялик бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрел куни Овечкин МХЛнинг мунтазам мавсумида голлар сони бўйича Уэйн Гретцкининг афсонавий рекордини янгилаб, 895-шаёбасини киритган эди (ҳозирда — 897). Жами унинг ҳисобида МХЛда 972 та гол мавжуд.

“Вашингтон” серияда “Монреал” устидан 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Кейинги учрашув 28 апрел куни ўтказилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг