locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Овечкин илк бор Марк Мессе мукофотига сазовор бўлди

“Вашингтон” сардори шайбали хоккей ривожига қўшган ҳиссаси ва етакчи сифатидаги хизмати учун тақдирланди
Хоккей
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Александр Овечкин илк бор Марк Мессе мукофотига сазовор бўлди
Расм: gettyimages.com

«Вашингтон Кэпиталз» жамоаси ҳужумчиси, россиялик юлдуз Александр Овечкин 2024/25 мавсуми якунига кўра МХЛнинг нуфузли мукофотларидан бири — Марк Мессе мукофоти билан тақдирланди. Ушбу соврин майдонда ва майдондан ташқарида кучли етакчилик фазилатларини намоён этган ҳамда жамоаси ва жамиятида хоккей ривожига улкан ҳисса қўшган ўйинчига берилади. Бу ҳақда лиганинг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, Овечкин бунгача ушбу мукофотга ҳеч қачон сазовор бўлмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли форвард жорий мавсумда Уэйн Гретцкининг рекордини янгилаб, МХЛ тарихидаги энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Гретцки фаолияти давомида 894 шайба киритган бўлса, Овечкин ҳисобида ҳозирда 897 та гол мавжуд.

Шунга қарамай, «Вашингтон» плей-оффнинг иккинчи босқичидан узоққа юра олмади ва «Каролина Харрикейнз» жамоасига 1:4 ҳисобидаги серияда мағлуб бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг