Зулфиқоров ва Ҳусанов яна учрашди
Беларусдаги собиқ жамоадошлар яна бирга суратга тушишди
Расм: Instagram
Қозоғистоннинг «Атирау» жамоаси ҳужумчиси Бақдаулет Зулфиқоров «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан тушган суратини ижтимоий тармоқда эълон қилди.
«Юрагимда алоҳида ўрин эгаллайдиган инсонлар», — деб ёзди футболчи Instagram’да.
Икки футболчи аввалроқ Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубида бирга тўп суришган. У ерда улар муайян вақт давомида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил қишида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити» сафига ўтганди.
Бакрадзе Иман
Редактор