locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зоммер фаолиятини «Брюгге»да давом эттиради

Томонлар трансфернинг барча шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зоммер фаолиятини «Брюгге»да давом эттиради
ФОТО: Getty images

«Интер»нинг собиқ дарвозабони Янн Зоммер фаолиятини Бельгиянинг «Брюгге» клубида давом эттиради. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, томонлар трансфернинг барча шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Швейцариялик тажрибали посбон бельгияликлар билан қисқа муддатли шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, 37 ёшли дарвозабонга бир нечта таклифлар, жумладан Испаниядан ҳам молиявий жиҳатдан жозибадор вариантлар келиб тушган. Шунга қарамай, Зоммер айнан «Брюгге»ни танлади. У янги жамоасида асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилади.

Зоммер 2025/2026 йилги мавсум якунида «Интер»ни эркин агент сифатида тарк этган эди. У фаолияти давомида «Бавария» ва Менхенгладбахнинг «Боруссия» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда Зоммер «Интер»нинг асосий дарвозабони сифатида Италия чемпионлигини қўлга киритди ҳамда жамоаси билан Чемпионлар лигасининг 1/16 финалигача етиб борди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг