locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Златко Далич БАА терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Бу ҳақда БАА Футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Златко Далич БАА терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
ФОТО: Getty images

Хорватия терма жамоасини қарийб тўққиз йил бошқарган Златко Далич БАА миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда БАА Футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман маълум қилди.

«Хуш келибсиз, Златко Далич! БАА Футбол ассоциацияси хорватиялик мутахассиснинг миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини мамнуният билан маълум қилади», — дейилади ассоциация баёнотида.

Далич БАА терма жамоасида Космин Олэроюнинг ўрнини эгаллади. Олэрою 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашидаги омадсизликдан сўнг май ойида истеъфога чиқарилган эди.

59 ёшли Далич июль ойида Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганди. У 2017 йилдан 2026 йилга қадар жамоани бошқариб, хорватларни 2018 йилги Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан. Шунингдек, Хорватия Далич қўл остида 2022 йилги ЖЧ бронза медали ва 2022/23 йилги Миллатлар лигаси кумуш медалини қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг