locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зиёд Машрапов — «Андижон» клубининг янги бош директори

Элбек Саматовнинг спорт директори лавозимига тайинланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зиёд Машрапов — «Андижон» клубининг янги бош директори
Фото: Андижон ПФК

«Андижон» клуби янги бош директорини маълум қилди.

«Бунгача клуб бош директори сифатида фаолият юритган Элбек Саматовнинг спорт директори лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг ўрнига «Андижон» ПФК бош директори сифатида Зиёд Шуҳратович Машрапов тайинланганини маълум қиламиз.

Зиёд Шуҳратович 1988 йилнинг 11 май санасида Андижон шаҳрида таваллуд топган.

Маълумот учун, Зиёд Шуҳратович бунга қадар Андижонда «Асакабанк», «Макрофарм Андижон МЧЖ» корхоналарининг бошқарув тизимларида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда эса «МEД СИТИ» сиҳатгоҳи раҳбари.

Зиёд Шуҳратович «Андижон» клубига бефарқ эмас ва доим жамоа учун жон куйдириб, қўллаб-қувватлаб келган тадбиркорлардан ҳисобланади.

Айтиш лозимки, ўз вақтида жамоа аъзолари муҳташам «МEД СИТИ» сиҳатгоҳидан қароргоҳ сифатида ҳам фойдаланиб келишган.

Биз Зиёд Машраповга «Андижон» клуби бош директори лавомизда улкан муваффақият тилаймиз!», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг