Зиркзее январда «Наполи»га ўтишга розилик билдирди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини Италиянинг «Наполи» клубида давом эттириши мумкин. Нидерландиялик футболчи 2027 йил январь ойидаги трансфер ойнасида А Серияга қайтишга розилик билдирган. Бу ҳақда AreaNapoli.it нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Наполи» спорт директори Жованни Манна 25 ёшли ҳужумчини жамоага олиб келиш устида ишламоқда. Трансфер амалга ошишида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчилари Расмус Хёйлунд ва Скотт Мактоминей муҳим роль ўйнаши мумкин. Улар Зиркзеега Неаполь клубига қўшилишни тавсия этиши кутилмоқда.
Шунингдек, футболчига Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Наполи» трансфер учун курашда устунликка эга бўлиши мумкин. Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Зиркзее 2024 йил ёзида «Болонья»дан «Манчестер Юнайтед»га 43 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда ҳужумчи инглиз клуби сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, гол ёки голли узатма қайд этмади. Transfermarkt портали унинг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.