Зиркзе қишда А Серияга қайтмоқчи
Унга Рим клуби томонидан қизиқиш бор.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Жошуа Зиркзе қишда “Рома” жамоасига ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, Зиркзе кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва Нидерландия терма жамоасидан чақирув олиш истагида жамоасини алмаштирмоқчи. У Жаҳон чемпионатида ўйнаш истаги борлигини маълум қилган.
Қайд этилишича, Зиркзе октябр ойидаги учрашувлар учун терма жамоага чақирув олмаганидан сўнг ўз агентидан янги жамоа топишни сўраган.
Жорий мавсумда Жошуа турли мусобақалар доирасида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар қайд эта олмади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист