Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга розилик берди — Le Parisien
Франция терма жамоасининг собиқ афсонаси Зинедин Зидан мамлакат футбол федерацияси (FFF) билан бош мураббий сифатида ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
FFF раҳбари Филипп Диалло терма жамоанинг янги бош мураббийи исмини аллақачон билажагини, бироқ ҳозирча уни ошкор қилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу лавозимга беш нафар мутахассис даъвогарлик қилган ва уларнинг барчаси французлардир.
Маълумот ўрнида, Зинедин Зидан «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатида икки бор Испания чемпиони бўлган, икки марта мамлакат Суперкубогига эга чиққан ҳамда кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва номи кейинроқ аниқланадиган яна бир жамоа билан бир гуруҳдан жой олган.