locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зинченко \"Ювентус\"га йўл олиши мумкин

Зинченко "Ювентус"га йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

"Арсенал"нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Football Italia.

Қайд этилишича, Зинченконинг хизматлари “кекса синьора” раҳбариятига таклиф қилинган. Ҳозирда Турин клуби потенциал келишувни кўриб чиқмоқда.

"Арсенал" футболчини жамоада сақлаб қолишни режалаштирмаяпти. Футболчи билан 10-15 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Қайд этиш керакки, “Ювентус” украиналик футболчининг номзодига А Сериянинг биринчи клуби эмас. Аввалроқ, "Лацио" ва "Милан" билан мулоқотлар ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, футболчига Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Атлетико" клублари даъвогар сифатида кўрилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг