locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зинченко «Фулхэм»га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зинченко «Фулхэм»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Арсенал”нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченко фаолиятини “Фулхэм”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Give me Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб бош мураббий Марко Силва билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришгач, таркибни кучайтирмоқчи. Лондонликлар Зинченкого жиддий қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар июн ойидан бери давом этмоқда. “Арсенал” эса Зинченкони 17,3 миллион еврога сотишга тайёр.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён “Арсенал”да тўп сурмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг