locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зинченко фаолиятини «Аякс»да давом эттиришга яқин турибди

29 ёшли футболчи янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Аякс» «Арсенал»нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченконинг трансфери бўйича рухсат олди. Футболчи мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида «Ноттингем Форест» сафида ўтказган эди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, амстердамликлар 29 ёшли украиналик футболчининг тиббий кўригида давом этади ва яқин вақт ичида олти ойлик шартнома расмийлаштирилади. Зинченконинг кейинги тақдири бўйича музокаралар эса ёзида олиб борилиши режалаштирилган.

Аввалроқ «Ноттингем Форест» футболчининг ижарасини муддатидан аввал якунлаш ниятида экани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Жорий мавсумда Зинченко 10 та учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб чиқа олмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг