Зинченко «Аякс» билан шартномасини узайтиришга яқин турибди
«Аякс» жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченко Амстердам клуби билан ижара келишувини узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда Soccernews.nl нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, февраль ойи бошида амстердамликлар билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган украиналик футболчи, клуб билан янгиланган битим устида музокара олиб бормоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Зинченко оғир дамларда ўзига билдирилган ишонч учун клубдан миннатдор. Шу сабабли, янги келишув доирасида ҳимоячи ўз иш ҳақининг сезиларли даражада камайишига рози бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко учун жорий мавсум омадсиз келди. У клуб сафидаги дебют ўйинидаёқ тиззасидан жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда ҳимоячи «Аякс» либосида жами 12 та учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлар билан ажралиб тургани йўқ.