locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зиеш Марокаш клуби билан шартнома имзолади

Ҳакимнинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" клуби эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зиеш Марокаш клуби билан шартнома имзолади
ФОТО: Getty images

Ҳаким Зиеш Марокашнинг “Видад Касабланка” клуби билан шартнома имзолади.

32 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ҳакимнинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" клуби эди: Зиеш олти ой ичида 13 та ўйинда майдонга тушди (1 гол + 1 ассист) ва шартномани муддатидан олдин бекор қилди.

Футболчи фаолияти давомида "Аякс" ва "Челси"даги жамоаларида ҳам тўп сурган. Кейинчалик “Галатасарой”га кўчиб ўтганди. Клуб мураббийи билан келишмовчилик туфайли Қатарга йўл олганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг