locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зидан Тожикистон миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди — манба

Таниқли мутахассис келаси ёзда Франция миллий жамоаси бошқарувига келиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Тармоқларда Зинедин Зиданнинг мураббийлик фаолияти бўйича кутилмаган хабарлар тарқалмоқда. Таъкидланишича, афсонавий француз мутахассиси Тожикистон терма жамоасини бошқариш таклифини рад этган.

Ушбу маълумотни дастлаб PM Arena номли маҳаллий манба эълон қилди. Шуни таъкидлаш лозимки, бу нашр йирик ОАВ ҳисобланмайди, балки ижтимоий тармоқлардаги 3 мингга яқин обуначига эга кичик саҳифадир. Шу боис, бу «инсайд»га катта эҳтиёткорлик билан ёндашиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, кўплаб таниқли журналистлар Зидан келаси ёзда Франция терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида анча вақтдан бери ёзишмоқда. Бу хабарларнинг ҳақиқатга яқинлик даражаси анча юқори баҳоланмоқда. Маълумот учун, Тожикистон терма жамоаси FIFA рейтингида 103-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг