Зидан мураббийликка қайтади
53 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери ишсиз.
ФОТО: Getty images
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини давом эттириш имкониятлари ҳақида гапирди.
Франциялик мураббий 2021 йилдан бери ишсиз.
"Мураббийликка албатта қайтаман, бу менинг режам. Бир кун келиб Франция терма жамоасига бош мураббий бўлмоқчиман... Кўрамиз", - деди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли мутахассисга “МЮ” ва Саудия клублари томонидан таклифлар бўлган эди. Аммо у барча таклифларни рад этганди.
Шунингдек, “Фенербахче” ҳам Моуриньо ўрнига Зиданни таклиф қилишни мақсад қилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист