Зидан «Марсел» машғулотларида иштирок этди
Франсуз мутахассиси Зинедин Зидан Лига 1 доирасидаги «Лилл»га қарши учрашув арафасида «Марсел» жамоасининг машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар бермоқда.
Прованс жамоаси футболчилари жамоавий муҳитни яхшилаш мақсадида айнан Зиданнинг ўзи асос солган машғулот мажмуасида падел (теннисга ўхшаш спорт тури) билан шуғулланишди.
«Олимпик» клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда футбол афсонасини «дунёдаги энг машҳур марселлик» деб атади. Аввалроқ Зидан ҳар доим ушбу жамоада ўйнашни орзу қилгани, бироқ бу амалга ошмаганидан афсусдалигини таъкидлаган эди.
Зинедин Зидан мураббийлик фаолияти давомида «Реал» билан икки марта Испания чемпионлиги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.