locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зидан футбол тарихидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди

У испаниялик мутахассиснинг имкониятлари юқори баҳолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зидан футбол тарихидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди
ФОТО: Getty images

Таниқли собиқ футболчи ва «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан футбол тарихидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди.

«Мен учун барча замонларнинг энг яхши мураббийи — Хосеп Гвардиола. У ўз даражасини бир неча бор исботлади: аввал «Барселона»да, кейин «Бавария»да, ҳозир эса «Манчестер Сити»да. Мен ундан кўп нарса ўрганишга муваффақ бўлдим. У жуда очиқ инсон — тажрибаси билан ўртоқлашди, маслаҳатлар берди, биз кўп суҳбатлашдик, ишга ёндашувимизда фарқлар бўлишига қарамай», — дея Зидандин сўзларини Give Me Sport келтиради.

Франциялик мутахассис қўшимча қилиб, суҳбатлар мазмунини очишни истамаслигини, аммо бу тажриба ҳақиқатан ҳам қимматли бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола ўз мураббийлик фаолияти давомида уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган: икки бор «Барселона» билан, бир бор эса «Манчестер Сити» билан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг