locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зидан Франциянинг ЖЧдаги илк ўйинига бормайди

У Жазоир ўйинини кўриш учун боради.
Зидан Франциянинг ЖЧдаги илк ўйинига бормайди
ФОТО: Getty images

Франциялик собиқ футболчи ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ мураббийи Зинедин Зидан ЖЧ—2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок этмайди.

Бунинг ўрнига Зидан Жазоир ва Аргентина ўйинига ташриф буюради. Бу ҳақда Actu Foot нашри X ижтимоий тармоғида L’Équipe нашрига таяниб хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, Зидан Жазоир жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўғли Луканинг ўйинини ўз кўзи билан кўришни хоҳлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг