Зидан фаолиятини Франция миллий жамоасида давом эттириши мумкин
Ҳозирда бу лавозимни Дидье Дешам эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Собиқ футболчи ва таниқли мураббий Зинедин Зиданнинг кейинги иш жойи Франция миллий жамоаси бўлиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, Мадрид «Реал» клуби француз мутахассисини клубга қайтариш вариантини, ҳозирги бош мураббий Хаби Алонсо тайинланишидан аввал ҳам кўриб чиқмаган.
Шунингдек, Зидан ва Мадрид клуби ўртасидаги муносабатлар илиқ бўлишига қарамай, улар бирга ишлашни режалаштирмаётгани билдирилган.
Ҳозирги кунда Франция терма жамоасини 57 ёшли Дидье Дешам бошқармоқда. У жамоага 2012 йил июл ойидан буён мураббийлик қилмоқда. Зидан эса 2021 йил июлидан буён ишсиз — ўшанда «Реал» бош мураббийи лавозимини тарк этган эди.
Насрулло Каримов
Журналист