Зидан бир жамоада ўйнашни истаган франциялик футболчини айтди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Раян Шеркининг ўйинини юқори баҳолаб, футболчилик фаолияти давомида у каби футболчи билан бир жамоада тўп тепишни истаган бўлишини айтди. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Зидан Шеркининг нафақат техник маҳорати, балки тўпсиз ҳаракатларини ҳам алоҳида таъкидлаган. Франциялик мутахассиснинг фикрича, 23 ёшли футболчи чизиқлар орасида тўп қабул қилиш, кутилмаган узатмалар билан вазият яратиш ва вертикал паслар орқали жамоага тезда устунлик бериш қобилиятига эга.
Шерки Зидан бошқарувидаги Франциянинг илк учрашувида Туркияга қарши асосий таркибда майдонга тушди. 1:0 ҳисобида якунланган баҳсда “Манчестер Сити” футболчиси ярим ҳимояда фаол ҳаракат қилди ва 78-дақиқада Эдуардо Камавинга ўз ўрнини бўшатиб берди. Унинг ўйини янги бош мураббийнинг эътиборини тортган.
Маълумот учун, Раян Шерки жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этган. 23 ёшли футболчи Франция терма жамоасининг сентябрдаги йиғинига Зидан томонидан жалб қилинган.