locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жулио Сезар: «Сурхон» билан бўладиган учрашувда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз»

Бразилиялик футболчи ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жулио Сезар: «Сурхон» билан бўладиган учрашувда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг бразилиялик 28 ёшли тажрибали ҳимоячиси Жулио Сезар бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу сафарги рақибимиз “Сурхон” таркиби асосини иқтидорли ёш футболчилар ташкил этади ва термизликлар яхши ўйин намойиш этишмоқда. Шу боис, бўлажак баҳснинг кескин ҳамда муросасиз курашлар остида, томошабоп кечиши эҳтимоли юқори. Аввалги ўйинларда омадсизликка учраб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шунинг учун “Сурхон” билан бўладиган учрашувда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз ва буни амалга ошириш учун майдонда барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман", - деди Жулио Сезар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг