Жуд Беллингемнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди
Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингем кутилганидан кўра узоқроқ муддатни лазаретда ўтказадиган бўлди. Журналист Рамон Алварес де Моннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, англиялик юлдуз майдонга фақат апрел ойи яқинлашгандагина қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем «Райо Валекано»га қарши баҳсда сонининг орқа мушагидан жароҳат олган эди. Аввалроқ унинг тикланиши учун бир ой муддат кифоя қилиши айтилганди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, жароҳат кутилганидан анча оғирроқ бўлиб чиқиши ва футболчи икки ойгача сафдан чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Беллингем барча мусобақаларда 28 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали 22 ёшли яримҳимоячининг бозор қийматини 160 миллион евро деб баҳоламоқда.