Жуд Беллингем терма жамоада Скулз, Бекҳем ва Лемпарддан ўзиб кетди
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Хорватияга қарши учрашувда (4:2) гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, 22 ёшли хавбек «уч шерлар» сафида йирик турнирларда урилган гўллар сони бўйича Англия футболи афсоналари — Пол Скулз, Девид Бекҳем ва Френк Лемпардни ортда қолдирди. Бу ҳақда Squawka таҳлилий саҳифаси X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Айни дамда Беллингемнинг ҳисобида Англия терма жамоаси сафида йирик мусобақаларда урилган 4 та гол мавжуд. Скулз, Бекҳем ва Лемпард эса ўз вақтида йирик турнирларда 3 тадан гол киритишган эди.
«L» гуруҳи 2-турида Англия миллий терма жамоаси 23-июн куни Ганага қарши, 3-турда эса 28-июн куни Панамага қарши майдонга тушади. Хорватия эса 2-турни 24-июн куни Панамага қарши, гуруҳдаги сўнгги ўйинини эса 28-июн куни Ганага қарши ўтказади.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи ўйинлари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Унда жамоалар айланма тизимда (ҳар бири учтадан учрашув) ўзаро баҳс олиб боришади. Якунда ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни банд этган энг яхши 8 та жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритади.