locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жуд Беллингем кетма-кет иккинчи йил Англиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

23 ёшли футболчи ушбу совринни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Англия эркаклар терма жамоасининг 2025/26-йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. 23 ёшли футболчи ушбу совринни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритди. Ғолиб Англия терма жамоаси мухлислари ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра аниқланди.

Беллингем 2025/26-йилги мавсум давомида Англия терма жамоаси сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячи миллий жамоанинг ЖЧ-2026даги муваффақиятли юришида ҳам асосий футболчилардан бири бўлди.

ЖЧ-2026да Беллингем 7 та гол уриб, Англиянинг турнирдаги энг яхши тўпурарига айланди. Томас Тухел бошчилигидаги жамоа мундиални учинчи ўринда якунлади, Беллингем эса ФИФА томонидан тузилган турнир рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди.

Маълумот учун, Беллингем ушбу совринни илк бор 2024/25-йилги мавсум якунида қўлга киритган эди. Ўша овоз беришда Деклан Райс иккинчи, Харри Кейн эса учинчи ўринни эгаллаган. Беллингем, шунингдек, Англиядан ташқаридаги клуб сафида тўп тепиб туриб ушбу мукофотни қўлга киритган тарихдаги иккинчи футболчи бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг