Жуд Беллингем Англия терма жамоаси сафида тарихий натижа қайд этди
22 ёшли футболчи терма жамоа сафида 50 та ўйинда майдонга тушди.
ФОТО: Getty Images
Англия миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Гана терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Мазкур баҳс футболчи учун миллий жамоа сафидаги 50-учрашув бўлди.
Шу тариқа Беллингем Англия терма жамоаси тарихида 50 та ўйинлик маррага етган энг ёш футболчига айланди. У ушбу натижага 22 ёш 359 кунлигида эришди.
Аввал мазкур кўрсаткич Уэйн Рунига тегишли эди. Беллингем эса ушбу рекордни янгилаб, Англия футболи тарихидан яна бир бор ўрин олди.
Сўнгги йилларда клуб миқёсида ҳам, миллий терма жамоа сафида ҳам барқарор ўйин намойиш этиб келаётган Беллингем Англия терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист