locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуриньюнинг «Реал»га қайтиш шартлари маълум бўлди

Португалиялик мутахассис мадридликлар олдига иккита талаб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клубига бош мураббий этиб тайинланиши кутилayotgan «Бенфика» устози Жозе Моуриньюнинг раҳбарият олдига қўйган иккита асосий талаби маълум бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Биринчи талабга кўра, Моуринью трансферлар бўйича қабул қилинадиган қарорларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишни истамоқда. Бу нафақат аниқ бир ўйинчиларни сотиб олиш, балки жамоанинг кучайтирилиши лозим бўлган позицияларни белгилашдаги таъсир доираси ҳақида ҳамдир.

Иккинчи талаб сифатида, португалиялик мутахассис клубдаги иерархия ва барча бўлимлар фаолияти қатъий тартибда амалга оширилишини талаб қилмоқда. Бундай ёндашувдан мақсад — жорий мавсумда жамоа вингери Винисиус Жуниор ва собиқ бош мураббий Хаби Алонсо ўртасида юзага келганидек нохуш вазиятларнинг олдини олишдир.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Ўша даврда мутахассис Мадрид клуби билан Испания чемпионлиги, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг