locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринью яна АПЛга қайтиши мумкин — манба

Португалиялик мутахассис ҳозирда «Бенфика» жамоасини бошқармоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини «Ньюкасл»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «загизғонлар»нинг саудиялик хўжайинлари португалиялик мутахассисни юқори баҳолашади ва агар жамоанинг амалдаги устози Эдди Хау клубни тарк этса, у билан ҳамкорлик қилиш ниятида.

Шунингдек, Англия клубининг қисқа рўйхатидан Қатарнинг «Ал Садд» клуби мураббийи Роберто Манчини ҳам ўрин олган.

Жорий мавсум якунида «Борнмут»дан кетаётган Андони Ираоланинг ҳам Тайн-энд-Уир графлиги жамоасини бошқариш имкониятлари мавжуд.

Ҳозирги вақтда «Ньюкасл» 42 очко билан АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг