locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринью «Реал»га «Арсенал» ҳимоячисини олиб келмоқчи

Аввалроқ португалиялик мутахассис Мадрид клуби бош мураббийига айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яқин орада «Реал»га бош мураббий этиб тайинланиши кутилayotgan Жозе Моуринью клуб раҳбарияти олдига биринчи трансфер вазифасини қўйди — португалиялик мутахассис «Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафиорини сотиб олишни сўради. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес де Мон ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, Моуриньюни футболчининг универсаллиги ҳайратда қолдирган — Калафиори ҳам ҳимоя марказида, ҳам чап қанотда бирдек ҳаракат қила олади.

Орқада қолган мавсумда футболчи «Арсенал» сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг