Жозе Моуринью «Реал»даги ички инқирозни бартараф этиш учун ортга қайтишга тайёр — Романо
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью «қаймоқранглилар» лагердаги барча қийинчиликларга қарамай, «қироллик клуби»га қайтишга тайёрлигини билдирди. Айни дамда у Португалиянинг «Бенфика» клубини бошқармоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, Мадрид жамоаси ичида клуб ҳар қачонгидан ҳам жипслашишга муҳтож деган ишонч ортиб бормоқда. «Реал» раҳбарияти Моуриньюни ушбу аҳилликни қайта тиклашга қодир мутахассис сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ бир қатор ОАВда бугунги машғулотдан сўнг жамоа кийиниш хонасида ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Аурельян Чуамени ўртасида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу низо оқибатида уругвайлик футболчи полга йиқилиб, боши билан столга урилиб жароҳат олган ва шифохонага юборилган.
Маълумот учун, португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилга қадар Испания грандини бошқарган.