locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринью: «Криштиану Роналдусиз Португалия — оддий жамоа»

«Бенфика» бош мураббийи Роналдунинг терма жамоа йиғинида йўқлигига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью Португалия терма жамоасининг Мексикага қарши ўртоқлик учрашувидаги (0:0) ўйини ҳақида тўхталиб ўтди ва ҳужумчи Криштиану Роналдунинг йўқлигига муносабат билдирди.

«Криштиану Роналдуни олиб ташланг — шунда Португалия ҳар қандай оддий жамоадек кўринади. Одамлар доим уни таркибга чақирмасликни сўрашади. Мана, бугун у ўйнамади ва натижани кўрдингиз. На бир хавф бор, на рақибда қўрқув. Шунчаки Мексика босими остида қолган жамоа. Роналду майдонда бўлганида, рақиблар икки марта ўйлашади. Усиз эса улар умуман ўйламай қўйишади», — дея Моуриньюнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Роналду тиззасидаги жароҳат сабабли терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари қайдномасига киритилмади. Жорий мавсумда форвард барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг