locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринью ирқчилик можароси ҳақида: «Мен ҳар икки томонни тингладим ва холис қолмоқчиман»

«Бенфика» бош мураббийи Винисиус билан содир бўлган ҳолат ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Реал»га қарши баҳсда (0:1) юз берган ирқчилик можароси бўйича ўз фикрларини билдирди.

«Нима ҳақда афсусланишим керак? Мен ҳар икки томонни тингладим. Винисиус бир нарсани даъво қилмоқда, Престиани эса — мутлақо бошқа нарсани. Мен учун холисликни сақлаш муҳим ва бирон-бир томоннинг ёнини олиш нияти ёқ. Ушбу эпизодгача биз яхши футбол кўраётган эдик: «Бенфика» фаол старт олди, рақиблар эса биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб характер кўрсата бошлашди», — дея Моуриньюнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг иккинчи бўлимида «қироллик клуби» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Бенфика» яримҳимоячиси Жанлука Престианини уни «маймун» деб ҳақорат қилганликда айблаганидан сўнг ўйин тўхтатилган эди. Футболчилар ўша вазиятда юзларини қўллари ва либослари билан ёпиб олганлари сабабли, ҳужумчининг нима деганини текшириш қийинчилик туғдирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг