Жозе Моуринью фаолиятидаги энг қийин қарοрини айтди
Португалиялик мутахассис ҳозирда «Бенфика»ни бошқармоқда.
ФОТО: Getty Images
«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью мураббийлик фаолияти давомидаги энг қийин қарοри ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Мураббий сифатида қабул қилган энг қийин қарорингиз қайси?
— «Интер»дан кетиш.
— Бугун ҳам шу қарорни қабул қилган бўлармидингиз?
— Ҳа, чунки мен ўшанда «Интер» билан ўша мавсумнинг ўзида Скудетто ва Италия кубогини қўлга киритиб, кетидан Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучган эдим. Бу ҳақиқатда жуда қийин бўлган, аммо кейин Мадриднинг «Реал» клубига ўтганман — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
Маълумот учун, Моуринью бошқарувида Миланнинг «Интер» жамоаси икки бор Италия А Сериясида ғолиб чиққан, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, Италия Кубоги ва Суперкубокда ғалаба қозонган.
Насрулло Каримов
Журналист