locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринью бошқарувидаги «Бенфика» мавсумни мағлубиятсиз якунлаган Европадаги ягона жамоа бўлди

Лиссабонликлар жорий мавсум 23 та ғалаба ва 11 та дуранг қайд этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия чемпионатининг сўнгги турида Лиссабоннинг «Бенфика» клуби сафарда «Эшторил» жамоасини 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Ушбу учрашув «бурғутлар» учун ўзига хос тарихий натижа билан якунланди.

Бош мураббий Жозе Моуринью қўл остида «Бенфика» жорий мавсум ички чемпионатда ўтказилган 34 та ўйиннинг бирортасида ҳам мағлубият аламини татиб кўрмади. Лиссабонликлар мавсум давомида 23 та ғалаба ва 11 та дуранг қайд этишди. Эътиборлиси, 2025/2026 йилги мавсумда Европанинг бошқа ҳеч бир клуби ўз ички чемпионатини мағлубиятсиз якунлай олмади.

Шундай бўлса-да, кўплаб дуранглар сабабли «Бенфика» 80 очко билан якуний турнир жадвалида фақатгина учинчи ўринни эгаллади. Чемпионликни қўлга киритган «Порту» (88 очко) лиссабонликлардан 8 очкога ўзиб кетди.

Аввалроқ ОАВда Жозе Моуриньюнинг «Бенфика»дан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, португалиялик тажрибали мутахассис Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтишга яқин турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг