locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуриньо аламини олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Хабарингиз бор, португалиялик ноодатий характерга эга мураббий Жозе Моуриньо Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида ишлаган ва “шпорлар” раҳбарияти Европа лигаси финал учрашуви олдидан аламли тарзда мутахассисга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган эди.

“Special one” айни пайтда Туркиянинг “Фенербахче” клубида фаолият юритмоқда.

“Тоттенхэм” ўз агентларини якшанба оқшомида бўлиб ўтган ўйинда туркларнинг ёш иқтидор эгаси Юсуф Акчичекни яқиндан кузатиш учун жўнатган эди.

“Шпорлар” футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз жамоасига қўшиб олиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Аммо, Моуриньо бу хабарни эшитгандан кейин, ёш ҳимоячини бутун ўйин давомида заҳирада ушлаб ўтиришга қарор қилган ва шу орқали қайсидир маънода ўтмишдаги ишлар учун бироз бўлсада аламини ола билди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг