locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуринио: «Мен миллий жамоалар ўйинларидан хавотирдаман»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи клублар футболидаги миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келадиган танаффуслар ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Жозе Моуринио: «Мен миллий жамоалар ўйинларидан хавотирдаман»
photo: gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио клублар футболидаги миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келадиган танаффуслар ҳақида фикр билдирди.

«Мен миллий жамоалар ўйинларидан хавотирдаман. Миллий жамоаларга кетиб, у ерда мунтазам ўйнайдиган футболчилар учун ташвишланаман. Миллий жамоалар баҳсларида футболчилар кўпинча жароҳат олади. Шу сабабли улар клубдаги машғулот жараёнидан четда қолади. Аммо ҳозирги воқелик шундай, бунга ҳеч нарса қила олмайсиз», — деди португалиялик мураббий АS нашрига.

«Реал» Ла Лиганинг 3-турида 30 август куни ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг