Жоржино: Эден Азар ақл бовар қилмас даражада зўр эди.
Челси собиқ футболчиси ўша пайтдаги жамоадоши Эден Азар ҳақида фикр билдирди.
«Эден Азар ақл бовар қилмас (даражада зўр) эди. Ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмас. Менинг Премьер-лигадагги илк ўйиним сафарда «Ҳаддерсфилд»га қарши бўлганди. Мен бу ўйин мен учун яхши ўтади деб ўйлагандим. Дастлабки беш дақиқада мен тўпга ҳатто теголмадим. Ўйин у ёқдан-бу ёққа ўтарди, мен эса: "Бу ерда нима бўляпти?" деб ўйлардим.
Эден захирада эди. У майдонга тушганида, унда ҳеч нарса муҳим эмасдек, у шунчаки ўйиндан завқ олмоқчидек муносабат бор эди. У тўпни қабул қилди ва мен уни йўқотади деб ўйладим, шунинг учун тўпни тезроқ қайтараб олиш учун яқинроқ турдим. Аммо у, ҳар доимгидек, бурилди, кейин югуришни ва алдов ўтишни бошлади. Якунда у Педрони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва у гол урди.
Бу унинг тўпга илк тегиниши эди. Мен бунга ишона олмадим. Ўша лаҳзадан бошлаб, қачон тўпни қабул қилсам: "Азар қаерда?" деб ўйлайдиган бўлдим. Мен ҳар сафар тўпни шунчаки унга оширишни хоҳлардим»,—дейди футболчи.