locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоржиньо Бразилия клубига ўтмоқда — Романо

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоржиньо Бразилия клубига ўтмоқда — Романо
Фото: Getty Images

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо фаолиятини "Фламенго"да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, 33 ёшли италиялик футболчи эркин агент сифатида Бразилия клубига ўтади. Томонлар уч йиллик шартномага келишиб олдилар. Трансфер июль ойи бошида, футболчининг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси якунига етганда амалга оширилади.

Маълумот учун, Жоржиньо 2023 йилнинг январида "Арсенал"га кўчиб ўтди. У аввал "Челси"да тўрт ярим йил ўйнаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг