locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жорже Жезуш «Ал-Ҳилол» клубини тарк этди — Осиё Чемпионлар Лигасидаги мағлубият тақдирини ҳал қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жорже Жезуш «Ал-Ҳилол» клубини тарк этди — Осиё Чемпионлар Лигасидаги мағлубият тақдирини ҳал қилди
Расм: gettyimages.com Жорже Жезуш

Португалиялик мутахассис Жорже Жезуш Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби бош мураббийи вазифасини расман тарк этди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар берди. 69 ёшли мураббий билан шартнома клубнинг ОФК Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Ал-Аҳли»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан икки кун ўтиб бекор қилинди.

Жезуш аввалроқ бу мусобақада ғолиб чиқиш мавсумдаги асосий мақсади эканини таъкидлаган эди. Маҳаллий мусобақаларда эришилган муваффақиятларга қарамай, Осиё майдонларидаги мағлубият унинг келажагига жиддий таъсир кўрсатди.

Жезушнинг «Ал-Ҳилол»га иккинчи қайтиши давомида клуб Саудия Арабистони чемпионлиги, икки марта Суперкубок ва Подшоҳ кубогини қўлга киритди. Унинг шартномаси яна бир йилга мўлжалланган эди. У бошқарувида жамоа 130 ўйин ўтказиб, 101 ғалаба қозонган, 18 марта дуранг ва 11 марта мағлуб бўлган. Жамоа бу вақт мобайнида 354 гол уриб, 115 тани ўтказиб юборган.

A Bola нашрининг хабар беришича, Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси билан келишуви амалга ошмагач, Жезуш бош мураббий лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг