locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жорий йилнинг 18-20 июн кунлари Самарқанд вилоятида Кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

Бугун ушбу мусобақа олдидан Самарқанд шаҳардиги Спортнинг Яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Жорий йилнинг 18-20 июн кунлари Самарқанд вилоятида Кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади
photo: Kurash Uzbekistan

Жорий йилнинг 18-20 июн кунлари Самарқанд вилоятида Кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун ушбу мусобақа олдидан Самарқанд шаҳардиги Спортнинг Яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мандат комиссияси йиғилишида сўзга чиққан Ўзбекистон кураш федерацияси Бош котиби Алишер Эшонқулов ушбу мусобақа нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётганини таъкидлади. Ҳайъат раиси Ҳикмат Қуртов мазкур мусобақани ўтказишда барча ҳакамлар беллашувларни ҳалол бошқариб бориши, кураш қоидаларига амал қилиш устувор масала эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда, шунингдек, Самарқанд вилояти кураш федерацияси ижрочи директори Ибрагим Каримов ҳам сўзга чиқиб барчага ушбу мусобақада ғалаба ва омад ёр бўлишини тилади.

Мусобақа олдидан курашчиларнинг вазн ўлчаш ҳамда қуръа ташлаш жараёнлари ҳам бўлиб ўтди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг