Жорди Альба: «Месси — тарихдаги энг яхши футболчи»
Лионель Месси жорий мавсумда МЛСда ўзининг 15-голи ва 10-ассистини қайд этди.
ФОТО: Getty images
“Интер Майами” ҳимоячиси Жорди Альба яна бир бор жамоадоши Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб атади.
“Месси шундай ҳолатда бўлган вақтида бутун жамоани руҳлантиради. У билан 12 йил бирга ўйнаганман. Ҳар сафар бир нарсани айтаман. Месси шубаҳсиз тарихдаги энг яхши футболчи”, — деди Альба.
Лионель Месси жорий мавсумда МЛСда ўзининг 15-голи ва 10-ассистини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар илгари “Барселона”да бирга ўйнаган. Альба мавсум якунида фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист