Жонс «Ливерпул»дан кетишга тайёр
Унга "Астон Вилла" қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Кертис Жонс клубдаги ўрнидан норози ва ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчини ҳозирги иккинчи даражали роли қониқтирмаяпти. У асосий фигурага айланиши мумкин бўлган жамоага ўтишни истамоқда.
Ҳозирда Жонсга “Астон Вилла” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ бу ҳозирча ўз тасдиғини топмаган.
Маълумот учун, Кертис жорий мавсум АПЛда 29 та баҳсда майдонга тушиб, 1 гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист