locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Жонсга Чеченистонда қимматбаҳо соат совға қилинди

Собиқ UFC жангчиси Рамзан Қодировнинг ўғлини туғилган кунида меҳмон бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC’да оғир ва яримоғир вазн тоифаларида собиқ икки карра чемпион бўлган Жон Жонс Чеченистонга ташрифи ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди. У ерда машҳур жангчи республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли — Адам Қодировнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган.

«Менга жуда чиройли соат совға қилишди, умуман олганда эса сафар унутилмас хотиралар қолдирди. Мен ҳам ўз навбатида Адамга чиройли бриллиант маржон тақдим этдим. Ҳаммаси жуда қизиқарли ва қувноқ ўтди. Ажойиб вақт бўлди», — деди Жонс Red Corner MMA YouTube-каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Жон Жонс аралаш жанг санъатларидаги фаолияти давомида жами 28 та ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 11 таси нокаут билан якунланган. Унинг ҳисобига битта мағлубият ҳам бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг