locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Терри Англиянинг тўртинчи дивизион клубини сотиб олиши мумкин

Қайд этилишича, битим қиймати 14 млн фунтни ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жон Терри Англия Лига 2 (тўртинчи дивизион) иштирокчиси «Колчестер Юнайтед» клубининг бир қисм акцияларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, битим қиймати 14 миллион фунтни ташкил этади ва харидда консорциум ҳам иштирок этади. Қайд этилишича, собиқ футболчи клубни бошқариш доирасидаги стратегик қарорлар қабул қилинишига сезиларли даражада таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Хабарларга кўра, Терри Англия профессионал футболининг қуйи бўғинидаги жамоани ривожлантириш имкониятига катта қизиқиш билдираётгани ва Эссекс клубининг машғулот мажмуасига аллақачон бир неча бор ташриф буюргани айтилади.

Ҳозирги пайтда «Колчестер Юнайтед» Лига 2 турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг