Жон Стоунс мавсум охирида «Ман Сити»ни тарк этади — Романо
31 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунс ёзги трансфер ойнасида инглиз клубини эркин агент сифатида тарк этади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
31 ёшли ҳимоячи жорий мавсум якунида жамоасига совринлар учун курашда ёрдам беришни, шундан сўнг эса клубдан кетишни режалаштирган.
Стоунс жорий мавсумда клуб сафида барча турнирлар доирасида 13 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист