Жон Стоунс «Эвертон»га қайтиши мумкин
Музокаралар ҳам аллақачон бошланган.
ФОТО: Getty images
Football Insider хабарларига кўра, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунс 31 ёшида «Эвертон»га қайтиши мумкин.
Маълум бўлишича, футболчи жорий мавсум якунлангандан сўнг «шаҳарликлар» сафини тарк этади. Манбанинг маълумотларига кўра, «ирислар» клуби Стоунснинг сенсацион қайта келишини кўриб чиқмоқда ва музокаралар ҳам аллақачон бошланган.
Стоунс аввал ҳам «Эвертон»да фаолият юритган: 2013–2016 йилларда у ушбу жамоа сафида ўйнаган эди. «Манчестер Сити» ҳам айнан шундан сўнг уни 55 миллион евродан зиёдга сотиб олган.
Жорий мавсумда Стоунс барча турнирларда 16 та учрашувда иштирок этди, аммо гол ёки ассист қайд этмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист