locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Хейтинга 33 кунлик фаолиятидан сўнг «Тоттенхэм» мураббийлар штабини тарк этди

Бунга Томас Франкнинг истеъфоси сабаб бўлгани айтилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенхэм» клуби мураббийлар штабида кутилмаган ўзгариш юз берди. Нидерландиялик мутахассис Жон Хейтинга жамоага келганидан атиги 33 кун ўтиб, ўз лавозимини тарк этди.

Хейтинга 2026 йилнинг январ ойи ўртасида «шпорлар» таркибига қўшилган эди. Бироқ жамоанинг Премьер-лигадаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг раҳбарият кескин чоралар кўришга мажбур бўлди: бош мураббий Томас Франк истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига мавсум якунига қадар Игор Тудор тайинланди.

The Athletic нашри хабар беришича, айнан Тудорнинг тайинланиши Хейтинганинг кетишига сабаб бўлган — нидерландиялик мураббий янги штабда қолишни истамаган.

Маълумот учун, Жон Хейтинга сўнгги йилларда бир нечта клубларда ўзини синаб кўрди:

  • «Ливерпуль»: 2024-2025 йилларда Арне Слотнинг ёрдамчиси бўлиб ишлади.
  • «Аякс»: 2025 йилнинг июлидан ноябригача бош мураббий сифатида фаолият юритди, бироқ қониқарсиз натижалар туфайли бўшатилди.

Ҳозирда «Тоттенхэм» турнир жадвалининг 16-поғонасига тушиб кетган ва ўта оғир ҳолатда турибди. Игор Тудор бошқарувидаги жамоани 22 февраль куни «Арсенал»га қарши кечадиган Шимолий Лондон дербиси кутмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг