locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Дуран фаолиятини Португалияда давом эттиради - Романо

22 ёшли ҳужумчи 2025 йилда "Aston Villa"дан "Al-Nassr"га кўчиб ўтган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Трансфер бўйича ишончли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, колумбиялик ҳужумчи Жон Дуран Саудия Арабистонининг "Al-Nassr" клубидан "Benfika" сафига ўтмоқда.

Томонлар барча асосий шартлар бўйича келишувга эришган. Дуран Португалия клубига ижара асосида, кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан қўшилади. Шунингдек, "Benfika" ушбу трансфер учун Европанинг яна икки Чемпионлар лигаси иштирокчиси билан рақобатда ғолиб чиққанлиги айтилмоқда.

22 ёшли ҳужумчи 2025 йилда "Aston Villa"дан "Al-Nassr"га кўчиб ўтган эди. Бироқ у Саудия клубида ўзини тўлиқ намоён қила олмади ва кейинчалик ижара асосида бошқа жамоаларда ҳам ўйнади. Энди эса Дуран Европа футболига қайтиб, фаолиятини Португалия гранди сафида тиклашга ҳаракат қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг